15:23 | 06.08.24

                       

Тошкентда 14 ёшли бола 5-қаватдан тушиб кетди

⚡️Тошкентда 14 ёшли бола 5-қаватдан тушиб кетди. Унинг ногиронлиги бўлгани аниқланган.

Тошкент шаҳар Сергили туманида 2009 йил 22 сентябрда туғилган йигит деразадан тушиб кетди.

Маълум бўлишича, 2024 йил 4 август куни Сергели туманида яшаб келаётган, 2009 йилда туғилган вояга етмаган Х.С. уйининг (5-қаватдан) деразасидан ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ерга тушиб кетган. Тез тиббий ёрдам автоуловида касалхонага олиб келинган ҳамда унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, марҳум С.О. 2-гуруҳ ногирони бўлганлиги, шуниндек, ақли заифлиги сабабли руҳий асаб касаллар диспансерида рўйхатда турганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: