12:31 | 09.08.24
Тошкентда 14 ёшли бола бедарак йўқолди. У уйидан номаълум тарафга чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.
Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи 14 ёшли бола бедарак йўқолди. Бу ҳақда Ўзбекистон қидирув-қутқарув отряди Instagram саҳифасида хабар берди.
Қайд этилишича, Нурмаматов Бекзод 2024 йил 7 август куни соат 18:00 да уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. У 2010 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.
Алоҳида белгилари: Бўйи 163 см, сочи қора, кўзи тўқ жигарранг. Унинг соғлигида муоммолар бор. Шу сабабли, у яшаш манзилини эслай олмайди.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролар Ўзбекистон қидирув-қутқарув гуруҳига ёки 102 рақами орқали хабар беришлари сўралади. Фуқаролар томонидан тақдим қилинган ҳар қандай маълумотлар сир сақланиши кафолатланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: