19:21 | 09.07.24

                       

Тошкентда 16 ёшли мактаб ўқувчиси руҳий зўравонликка учради

Тошкентда 16 ёшли мактаб ўқувчиси руҳий зўравонликка учради. Унинг синф раҳбарига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Тошкентда 16 ёшли қизга унинг синфдошлари руҳий зўравонлик қилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Болалар омбудсманига 2024 йилнинг 12 июнь куни Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Г.Х. (аёл киши) дан мурожаат келиб тушган.

Мурожаатда, аёл 2008 йилда туғилган қизи А.Т.га Мирзо Улуғбек туманидаги 49-сонли мактабда синфдошлари руҳий зўравонлик қилишганлигини, мактаб маъмурияти ҳолатни эътиборсиз қолдиргани, мактаб директори ва синф раҳбарига чора кўришни сўраган.

Маъсуллар томонидан ушбу ҳолат ўрганилиб, 49-сонли умумтаълим мактаби маъсул ходимларига нисбатан хизмати текшируви ўтказилди.

Ҳозирда текширув натижасига мувофиқ синф раҳбари Э.У. (аёл киши) га нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, мактаб директори Р.Н. эса мактабда юз берган бундай вазиятни бошқара олиш малакаси етарли эмаслиги сабабли малака ошириш учун махсус ўқув курсларига йўналтирилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: