14:48 | 23.06.24

                       

Тошкентда 19 ёшли йигит Notcoin савдоси билан шуғуллангани учун қамалди

Тошкентда 19 ёшли йигит Notcoin савдоси билан шуғуллангани учун қамалди. Шунингдек, унинг телефони мусодара қилинган.

Тошкентда криптовалюта савдоси билан шуғулланган йигитга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йил 20 июнь куни тегишли маъсуллар томонидан ТОN платформаси текширилганда Тошкентда яшовчи, 2005 йилда туғилган фуқаро А.М. Тelegram мессенжирида, Ton space Notcoin бўлимида ҳеч қандай тегишли хужжатларсиз икки маротаба умумий 8539 NOT миқдоридаги криптовалютасини сотиб олиш, ўзга шахсга ўтказиш амалиётини амалга оширганлиги аниқланган.

Маълумотларга кўра, крипто-активлар айланмаси соҳасида А.М.га ҳеч қандай лицензия берилмаган. Судда айбланувчи ўз қилмишига иқрор бўлди. У Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 154-моддаси 1-қисми (Алоқа йўллари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан хуқуқбузарликни содир этган деб топилган.

Суд томонидан А.М.га нисбатан 7 (етти) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва 357.000 сўм миқдоридаги пул маблағи ундириши белгиланди. Шунингдек, унинг IPHONE 13 Pro Max телефони давлат фойдасига мусодара қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: