23:15 | 16.08.24

                       

Тошкентда 20 ёшли йигит бедарак йўқолди

Тошкентда 20 ёшли йигит бедарак йўқолди. У ярим кечаси уйидан чиқиб кетган.

Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи 20 ёшли йигит бедарак йўқолди. Бу ҳақда Ўзбекистон қидирув-қутқарув отряди Instagram саҳифасида хабар берди.

Маълум қилинишича, йигит 2004 йилда туғилган. У 2024 йил 9 август куни соат 23:00 да уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Маълумотларга кўра, унинг бўйи 175 см. Кўзлари тўқ жигарранг ва чап қўлида чандиғи бор.

Ушбу фуқарони кўрганлар, +998 88 1980610 ёки 102 қисқа рақамига хабар беришлари сўралади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: