8:49 | 16.08.24
Тошкентда 2004 йилда туғилган йигит тендош қизни Дубайга фоҳишаликка олиб кетмоқчи бўлгани аниқланди.
Тошкент вилоятида 20 ёшли қиз одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.
Маълумотларга кўра, ўтказилган тезкор тадбирда Ангрен шаҳрида яшовчи йигит А.Р. (2004 йилда туғилган) ўзига таниш бўлган 20 ёшли қиз С.Т.ни алдаб, катта даромад топишга ишонтиргани аниқланган.
А.Р. қизни Тошкент халқаро аэропорти орқали Дубай шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. Йигит қизни жўнатаётгани учун Дубай шаҳрида яшовчи аёлдан 2 минг доллар олган.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: