22:15 | 18.08.24

                       

Тошкентда 22 ёшли йигит гўзаллик салонидаги аёллар пулини ўмарди

Тошкентда 22 ёшли йигит гўзаллик салонидаги аёллар пулини алдов йўли билан ўзлаштирди.

Тошкентда фирибгарлик билан аёлларнинг пулини ўзлаштирган йигитга суд ҳукми ўқилди.

Қайд этилишича, 13 декабрь соат 12:30ларда айбланувчи ўзига таниш бўлган салонга борган. У ердаги аёллар билан айбланувчи эски қадрдон бўлган.

Айбланувчи ўзи ишлайдига ишхона божхона орқали мусодара қилинган уяли телефон ва бошқа маиший техникаларни сотиб яхшигина фойда кўришини ва аёлларга муддатли тўлов билан маиший техника сотиб олишни таклиф қилган.

Аёллар эса бунга ишонган. Икки нафар жабрланувчи ойига 50 АҚШ долларидан 11 ой тўлаб бориш шарти билан икки дона Iphone 14 Pro Max’га буюртма бериб, ҳар бири 250 АҚШ доллари берган. Бошқа жабрланувчи эса икки ой давомида 50 АҚШ доллари тўлаб бориш шарти билан Аir Pods 3 қулоқчини хариди учун 50 АҚШ доллари берган. Пулларни олган айбланувчи эса ўз ваъдасида турмай, улар билан алоқани узган.

«Илгари жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек, Миробод, Юнусобод туманлари суди томонидан фирибгарлиги ва ўғирлиги учун судланган айбланувчи ота-онасининг ишончини оқламади. Уни уйлантириб, қуйилишига ишонган ота-онаси бу сафар ҳам ишониб, жабрдийдаларга етказилган моддий зарарни тўлалигича қоплаб беришди. Бироқ айбланувчи буни қандай тушунади, бизга қоронғу. Аслида қозонда бўлса, чўмичга чиқар, деган нақл бор», — дейди Яшнобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими терговчиси, майор Фаррух Иргашев.

Маълумотларга кўра, судда айбланувчи Жиноят Кодексининг 168 моддаси 3-қисми «Б» банди (Фирибгарлик) билан айбдор деб топилиб, унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда, 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: