15:29 | 16.08.24

                       

Тошкентда 25 ёшли йигит машинасидан гиёвҳандлик моддалари топилди

Тошкентда 25 ёшли йигит машинасидан гиёвҳандлик моддалари топилди. Гиёҳванд модда олиб юрган шахс (закладчик)га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тунги хизматдаги ИИБ ходимлари томонидан қадоқланган гиёҳванд модда олиб юрган шахс (закладчик) ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати

Қайд этилишича, Тошкент вилояти бўйлаб Ички ишлар органлари ходимларининг тунги хизмат фаолияти кучайтирилган тартибга ўтказилиб, кенг масштабда назорат-рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати

Хусусан, куни кеча Чирчиқ шаҳридаги Тиббиёт коллежи ёнида турган автомашинада шубҳали ҳаракатлар қилаётган шахслар, шу ҳудудда тунги хизматни ўтаётган ҳудудий ИИБ патруль-пост хизмати ходимлари томонидан кўздан кечирилди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати

Жараёнда 1999 йилда туғилган шахс (А.Х.)га тегишли Маtiz автомашинаси эшиклари орасида пакет ўрамларга қадоқланган гашиш (экспертиза хулосаси) гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати

Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: