10:46 | 19.08.24

                       

Тошкентда 3 нафар шахс гиёҳвандлик моддасини тайёрлаб сотди

Тошкентда ноқонуний гиёҳванд моддаларини тайёрлаб сотган 3 нафар шахс қўлга олинди.

Тошкент шаҳрида 3 нафар шахс лаборатория ташкил этиб, ноқонуний гиёҳванд моддаларини сотди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, улар мефедрон гиёҳвандлик моддасини қўлбола услубида тайёрлаб сотган.

«Жуда катта қарздор бўлиб қолдим. Қарздорлик сабаб уйимизни олиб қўйишди. Танишим ёрдам бераман деб, шу йўлга бошлади», — дейди йигитлардан бири.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани суди 3 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 25 моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ҳамда 273 моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан шахсларнинг бири 14 йил, бири 5 йил ва яна бири 15 йилга қамалди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: