11:33 | 06.07.24
Тошкентда нотаниш эркакни дўппослаб, телефонини олиб қўйганлар ушланди (видео).
Тошкентда фуқаронинг телефонини ўғирлаган жиноятчилар ушланди.
Маълум бўлишича, 2024 йилнинг 18 июнь куни фуқаролардан бири Ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган. Унга кўра, 3 нафар шахс Элёр исмли фуқаронинг йўлини тўсиб, тан жароҳати етказиб, ёнидаги қиймати 1 млн сўм бўлган телефонни олиб, воқеа жойидан яширинган.
«Мен ва дўстим Бегзод уйимиз олдидан ўтиб кетаётгандик, олдимиздан қўлида сумка кўтарган бир йигит ўтди. Мен бошқа шеригим Давидга қўнғироқ қилиб, олдимда сумка кўтарган бир одам борлигини айтдим. Шу пайтда бизга қарама қарши йўлдан келаётган Давид кутилмаганда йигитга ташланиб, уни қувлаб кетди. Биз ҳам унинг ортидан югурдик», — деди жиноятчилардан бири.
Маълумотларга кўра, Давид йигитнинг олдида каттароқ сумма бор деб ўйлаган. У болани йиқитиб, чўнтак ва сумкаларини ковлаб телефон ўғирлаган. Телефонни бозорда 200 минг сўмга сотишган ва пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборишган.
Мазкур ҳолат юзасидан, учала жиноятчига нисбатан Жиноят Кодексининг 166 моддаси (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: