7:39 | 24.06.24

                       

Тошкентда 3 та машина тўқнашиб кетди

Тошкентда 3 та машина тўқнашиб кетди. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Учтепада содир бўлган ЙТҲда тан жароҳатлари олганлар йўқ. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 23 июнь куни соат 09:00 ларда Учтепа тумани Ширин-Лутфий кўчалари чорраҳасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲга қуйидаги машиналар сабаб бўлган:

  • 1989 йилда туғилган М.С. бошқарувида бўлган Lixiang L9 русумли автомашинаси;
  • 1999 йилда туғилган М.Р. бошқарувида бўлган BYD русумли автомашинаси;
  • 1968 йилда туғилган А.Ш. бошқарувидаги бўлган Spark русумли автомашинаси.

Ҳолат оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда масъул ходимлар томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: