14:54 | 12.08.24

                       

Тошкентда 3 ёшли боланинг ўлимида онасининг қўли борлиги айтилмоқда

Тошкентда 12 марта пичоқланган 3 ёшли боланинг ўлимида онасининг ҳам қўли борлиги айтилмоқда.

Тошкентда 31 ёшли аввал судланган эркак ўзи билан бирга яшайдиган аёл билан жанжаллашиб, унинг 3 ёшли ўғлини елка, бош ва кўзларига пичоқ тиқиб, ўлдиргани ҳақида хабар берилган эди.

Марҳум гўдакни катта қилган блогер Жасур унинг ўлими ҳақида гапириб берди. Шунингдек, у боланинг жанозасига бора олмаганини айтди.

«Мени жанозага ҳам жўнатишмади. Кетаётган жойимда акам қўлдимдан тортиб, хонани қулфлаб қўйдилар. Сен болани кўрсанг ўзингга кела олмай қоласан дедилар. Тасаввур қиляпсизми гўдакни 12 марта пичоқласа, у қандай аҳволга келади.

Мен ҳатто жанозасида қатнаша олмадим. Менимча, улар ўша вақтда кайфда бўлган. Чунки агар ростан ҳам Назокат (марҳумнинг онаси)дан аламини олмоқчи бўлганида, шунчаки, бўйнига пичоқ тортиб юборарди. Лекин улар кичкинагина гўдакка 12 марта пичоқ санчган. Мен шунинг тагига ета олмаяпман», дейди блогер.

Жасурнинг айтишича, Назокат гўзаллик салонда аёлларга киприк экиш билан шуғулланган. Лекин блогер ва аёлнинг яқин дугонаси унинг хулқи бузуқ аёл бўлганини ҳам айтди.

Назокатнинг интервьюга келган дугонасига кўра, болани моргдан қайтариб олишганда аҳволи жуда ёмон бўлган. Жанозада Салиҳнинг отаси ва яна бир нечта дўсти қатнашган.

«Болани бу аҳволга келгунча пичоқлаш инсоннинг иши эмас. Биз ҳаммамиз биламиз, Назокатнинг кучи етарди ўша пичоқлаган эркакка. Мен болани кўрганман ўшанда ва ҳалигача ухлай олмайман», дейди дугонаси.

Маълумот учун, болакайнинг ўлими юзасидан Яшнобод тумани прокурори гумонланувчи С. М.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш ва суд-психиатрия экпертизаси ўтказиш тўғрисида илтимоснома тақдим этган. Мазкур ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди томонидан кўриб чиқилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: