9:37 | 11.08.24
Тошкентда тергов органларидан яшириниб юрган жиноятчи ушланди.
Яшнобод туманида ЙПХ инспекторлари томонидан қидирувдаги шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 09-авгуси куни соат Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-баталон ЙПХ инспекторлари томонидан Malibu-2 русумли автомобиль тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган И.К.нинг маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб қидирувдалиги маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.К. Яшнобод тумани ИИО ФМБга топширилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: