7:50 | 11.09.24
Тошкентда 363 та йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчи аниқланди. Унинг 240 миллион сўмдан кўп жаримаси бор.
Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлими иш юритувида қарздорга нисбатан 363 ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, қарздордан 240 млн. 872 минг 750 сўм миқдорида жарима суммалари ундирилиши белгиланган. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Қарздор катта миқдордаги жарималари тўлашдан бош тортиб юрган. Бюронинг туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номида бўлган Spark га қидирув эълон қилинган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида автотранспорт воситаси қарздор томонидан Сергели туманида Тошкент Индекс бозорига сотиш учун олиб чиқилгани аниқланган ва шу ерда холислар иштирокида хатланган.
Ҳозирда давлат ижрочиси томонидан Spark 363 та жарималардан 240,8 млн. сўмлик қарздорликни қоплаш учун аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: