16:51 | 24.06.24

                       

Тошкентда 39 ёшли аёл номига кредит олиб, пулларни ўз эҳтиёжга сарфлаб юборган шахс аниқланди

Тошкентда 39 ёшли аёл номига кредит олиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган шахс аниқланди. Ҳуқуқбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда яшовчи йигит бегона аёлнинг номига ноқонуний тарзда кредит олган. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли А.О. ИИОга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра унинг номига 15 миллион сўм онлайн кредит расмийлаштирилганлигини айтган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи М.А. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, гумонланувчи М.А., жабрланувчи А.О.га SMS хабарнома (сохта ҳавола) юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг номидан 15 миллион онлайн кредит расмийлаштириб, ўша вақтнинг ўзида мазкур пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан  Жиноят Кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: