12:12 | 18.06.24

                       

Тошкентда 4 та машина тўқнашди

Тошкентда 4 та машина иштирокида автоҳалокат содир бўлди.

Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Муқимий кўчасида ЙТҲ содир бўлди. Пойтахт ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 17 июн куни соат 03:00 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида 4 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

Ҳайдовчилар, 1998 йилда туғилган У.Б. бошқарувида бўлган MENLO русумли автомашина, 1999 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган «ВАЗ-2106» русумли автомашина, 1992 йилда туғилган М.Р. бошқарувида бўлган «ВАЗ-2107» русумли автомашина ва 1990 йилда туғилган Б.Р. бошқарувида бўлган Nexia-2 русумли автомашина иштирокида йўл транспорт ҳодисаси кузатилди.

ЙТҲ оқибатида MENLO русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: