20:39 | 25.06.24

                       

Тошкентда 42 ёшли эркак бедарак йўқолди

Тошкентда 42 ёшли эркак бедарак йўқолди. Уни топишга ёрдам берганларга мукофот пули берилади.

Бедарак йўқолган Бурҳон Норқуловнинг топилишида кўмаклашган фуқаролар мукофотланади. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1982 йил 8 январда туғилган Норқулов Бурҳон Ондақулович 2022 йил 2 ноябрь куни яшаш манзили (Бекобод тумани Қўқони маҳалласи) дан чиқиб кетиб бедарак йўқолган.

Унинг алоҳида белгилари:

  • бўйи 170-175 см;
  • ўртача гавдали;
  • буғдойранг;
  • сочи калта оқ оралаган;
  • кўз қоши қора рангда.

Ушбу шахс тўғрисида бирон бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102 ёки +998709351902, +998910054022, +998908063121 +998944060644 телефон рақамлари орқали хабар бериши сўралди.

Бедарак йўқолган Норқулов Бурхон Ондақуловични топишда кўмаклашган фуқаролар умумий 5 000 000 (беш миллион) сўм билан мукофотланиши кафолатланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: