10:48 | 18.08.24

                       

Тошкентда 44 ёшли аёл бедарак йўқолди

Тошкентда 44 ёшли аёл бедарак йўқолди. У автобусдан тушиб ғойиб бўлган (видео).

Қибоай туманида яшовчи 44 ёшли аёл бедарак йўқолди. Бу ҳақда Ўзбекистон қидирув-қутқарув отряди Instagram саҳифасида хабар берди.

Қайд этилишича, Ертаева Дилором 11 август 18:00да Юнусобод туманидаги автосалон кругида 470 автобусдан тушиб ғойиб бўлган.

Унинг эгнида кўк кўйлак, қора ласина бўлган. У оқ пушиб рўмол (ҳижоб) ўраган.

Маълумотларга кўра, Дилором Руҳий шифохонада рўйхатда туради. Унинг сочлари қора, кўзлари эса тўқ жигарранг.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга фуқаролардан қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш сўралди:

+998 88 1980610 ёки 102 қисқа рақами.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: