19:21 | 07.08.24

                       

Тошкентда 44 ёшли жиноятчи қўлга олинди

Тошкентда тергов органларидан яшириниб юрган 44 ёшли жиноятчи қўлга олинди.

ЙПХ инспектори томонидан тўҳтатилган Nexia 2 ҳайдовчиси қидирувда эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Оққўрғон туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори И.Абдужалилов текшириш мақсадида Nexia 2 русумли транспорт воситасини тўҳтатиб, ҳайдовчига тегишли маълумотларни планшетга киргизганда фуқаро Оққўрғон туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган Ў.И. эканлиги, Жиноят кодексининг 277 моддаси 2-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги маълум бўлган.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати

Қидирувдаги шахс Оққўрғон тумани ИИБга топширилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: