10:15 | 18.08.24

                       

Тошкентда 49 ёшли фуқаро кино учун пул талаб қилди

Тошкентда кино олишга рухсат бериш учун 20 минг АҚШ доллари олган фуқаро қўлга олинди

ДХХ матбуот хизмати фирибгарлик йўли билан пул олаётган фуқаро ушланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ўзини гўёки «Ўзбекфилм» давлат унитар корхонасида масъул лавозимда ишловчи шахс сифатида таништириб, Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган маҳкума аёл ҳаётига бағишланган кўп қисмли сериални суратга олиш учун Кинематография агентлиги ҳузуридаги Бадиий кенгашда ишловчи танишлари орқали рухсат олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: