16:54 | 07.06.23

                       

Тошкентда 5 ёшли бола каналда оқиб кетди

Ҳозирда болани қидириб топиш бўйича тезкор чоралар кўрилмоқда

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Тошкентда 5 ёшли бола каналда оқиб кетган.

Жорий йилнинг 3 июнь куни Тошкент туманида 5 ёшли бола яшаш уйнинг олди томонидан оқиб ўтувчи «Зах-ариқ» каналига эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетиб, оқиб кетган.

Сув олгани каналга чиққандим, биринчи «тапочка» оқиб ўтди, кейин боланинг боши, қўли кўринди. Ўша вақтда эркак киши ҳам йўқ эди. Мен ҳам сузишни билмайман. Сўнгра участка нозирига хабар бердик. Қайтиб чиқсак, оқар сувда бола йўқ — дейди воқеага гувоҳ бўлган аёл.

Ҳозирда болани қидириб топиш бўйича барча зарур тезкор чоралар кўрилмоқда.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: