11:54 | 09.09.24

                       

Тошкентда 5 та машина тўқнашди

Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳкўчасида 9 cентябрь куни соат 9:10 ларда йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2002 йилда туғилган ҳайдовчи О.Т. бошқарувидаги Cobalt, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Ф.Й. бошқарувидаги Tracker-2, 1998 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Қ.  бошқарувидаги Lacetti, 1993 йилда туғилган ҳайдовчи О.З. бошқарувидаги Nexia-3 ва 1984 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.А. бошқарувидаги Skoda русумли автомашиналар тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: