21:57 | 14.06.24

                       

Тошкентда 500 литрдан ортиқ сифатсиз ичимликлар аниқланди

Тошкентда йўл юзида ноқонуний тарзда 500 литрдан ортиқ сифатсиз ичимликлар сотаётган фуқаролар аниқланди.

Тошкентда сифати кафолатланмаган 500 литрдан ортиқ маҳсулот савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ”Зиёнур” маҳалласи йўл ёқасида заҳарланишга мойиллиги юқори ҳисобланган 12 литр айрон, 6 литр гўжа маҳсулотлари, сифат кўрсаткичларига мос келмаганлиги боис ўрнатилган тартибда бракераж қилинган.

Бундан ташқари, санитария талабларига зид равишда, рухсат этилмаган жойларда сотилаётган 10 кг «Андижон музқаймоғи» тегишли тартибда йўқ қилинган. Яккасарой туман бўлими мутахассислари томонидан кичик ҳалқа йўли, Қушбеги кўчаларида рейд ўтказилди. Натижада истеъмолга бутунлай яроқсиз бўлган 30 литр айрон, 30 литр ўрик шарбати, 50 литр кампот, 20 литр айрон, 300 литр морс ичимликлари тўкиб ташлаш йўли орқали йўқ қилиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, қуёш нури остида турган, маҳсулотнинг сақлаш шароити қоидаларига риоя этилмаган жами 101 литр газли ва газсиз рангли ичимликлар савдодан олдирилган.