17:30 | 24.06.24

                       

Тошкентда 53 ёшли аёл бошқарувида бўлган Spark сувга тушиб кетди

Тошкентда 53 ёшли аёл бошқарувида бўлган Spark сувга тушиб кетди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ (видео).

Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати Тошкентда Spark сувга тушиб кетгани юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, Чирчиқ шаҳрида 1971 йилда туғилган ҳайдовчи Д.М. (аёл) бошқарувида бўлган Spark орқага ҳаракатланаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, сувга тушиб кетган.

Мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқаролар шаҳар ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда қутқариб олинган. Воқеада тан жароҳати олганлар йўқ.

Автомашина сувдан олиб чиқилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: