21:57 | 20.06.24

                       

Тошкентда 60 ёшли эркак қўшни қизчага уятсиз ҳаракатлар қилди

Тошкентда 60 ёшли эркак қўшни қизчага уятсиз ҳаракатлар қилди. Қизчага нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Тошкентда 6 ёшли қизчага бузуқ ҳаракатлар қилган эркак бўйича қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 11 июнь куни Е.Н. нинг қўшниси, 1964 йилда туғилган С.Ш. 2018 йилда туғилган қизи М.К. га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Ўтказилган терговга қадар текширув доирасида болага нисбатан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланди.

Шунингдек, 19 июнь куни Нурафшон шаҳар ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан С.Ш. га Жиноят кодекси 129-моддаси 2-қисми (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

20 июнь куни эса судга С.Ш. га нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритилди.