18:40 | 13.03.23 354

Тошкентда 703 та трансформатор пункти янгиланади

Шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларидаги электр тармоқлари ривожлантирилади

«Тошкент шаҳридаги истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларида умумий қуввати 664 мегаватт бўлган 5 та 110 киловатт кучланишли подстанция ҳамда 49,6 километр узунликдаги 35 киловатт ва 110 киловатт кучланишли электр узатиш тармоқлари қурилади.

Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Миробод туманларидаги 4 та подстанция реконструкция қилиниб, уларнинг ўтказиш қуввати 179 мегаваттга оширилади.

Эскирган 7,5 километр узунликдаги 35 киловатт ва 41,7 километр узунликдаги 110 киловатт кучланишли электр узатиш тармоқлари замонавий турдаги кабель ва симларга алмаштирилади.

Қарор билан:

2023–2025 йилларда Тошкент шаҳрининг паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш дастурининг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Дастур доирасида жами 2 969,8 километр паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда 703 та трансформатор пункти янгиланади.

Шунингдек, республиканинг бошқа ҳудудларидаги электр тармоқларини ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқилади.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 450
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 789
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1140
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 888
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 484
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 963