21:18 | 05.07.24
Тошкентда 800 млн сўм кредитни ўзлаштирган МЧЖ аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Янгийўл шаҳрида 800 млн сўм кредитни ноқонуний тарзда ўзлаштирган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.S.” МЧЖ раҳбари М.М. тижорат банкининг Янгийўл шаҳар филиалидан ажратилган 800 млн сўм кредит эвазига харид қилинган қурилиш молларини кирим қилмасдан бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, кредит маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: