10:41 | 04.07.24
Тошкентда 9 мингдан ортиқ хонадон газдан узиб қўйилди
Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор ва Учтепа туманларининг айрим ҳудудларига 4 июл куни соат 10:00дан 16:00гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди.
Маълум бўлишича, қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча ўчирилади:
Чилонзор тумани — «Мевазор», «Яккабоғ», «2-Қатортол» МФЙларидаги 1124 та хонадон ҳамда «Кичик Хирмонтепа», «Хирмонтепа», «Бўрижар», «Меҳиржон» ва «Шуҳрат» МФЙларда кўп қаватли уйлардаги 6095 та хонадон;
Учтепа тумани — Учтепа 11-мавзе кўп қаватли уйларидаги 1895 та хонадон.
Улгуржи истеъмолчилар сони 29 та.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: