13:11 | 10.09.24
Тошкентда адвокат суддаги танишлари орқали жиноятчини оқлаб бериш учун 30 минг доллар пора сўради.
ДХХ жиноятчини оқлаб бериш эвазига 30 минг доллар пул сўраган адвокатни ушлади.
Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси адвокати М.М. Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчи сифатида жалб қилинган шахсга нисбатан суд тизимидаги танишлари орқали оқлов ҳукми чиқариб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Аммо, у сўралган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: