18:13 | 08.07.24
Тошкентда аҳоли томонидан экилган дарахтлар синдириб ташланди. Шунингдек, бир неча дарахтлар кесилган (фото).
Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати Мирзо Улуғбек туманида кесилган дарахтлар юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек тумани, Яланғоч массивида 2-3 июль кунлари амалга оширилган «тозалаш» натижасида бир неча дарахтлар, шу жумладан қимматбаҳо дарахт навлари мораторийга қарамай ноқонуний кесиб ташлангани ва «Яшил макон» дастури доирасида маҳалла аҳли томонидан экилган дарахтлар синдириб ташланиб, уларга жиддий шикаст етказилгани ҳақида хабар тарқалган.
Маъсуллар ушбу ҳолат бўйича тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борди.
Маълумотларга кўра, Шахриобод МФЙ ҳудудидаги қуриган арчаларни кесган фуқарога нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғирисидаги Кодекснинг 79-модда 1-қисми (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) билан жарима жазоси қўлланилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: