12:27 | 12.08.24

                       

Тошкентда айрим бозорларнинг маҳсулотлари савдодан олинди

Тошкентда айрим бозорларнинг маҳсулотлари савдодан олинди. Маъсуллар бунинг сабабини очиқлади.

Тошкентда органолептик хусусияти ўзгарган маҳсулотлар йўқ қилинди. Бу ҳақда Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, мутахассислар томонидан Миробод деҳқон бозори ҳамда «Бешқўрғон» МЧЖ га қарашли Фарғона бозорининг санитария ҳолати ҳамда маҳсулотларнинг сифати юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

Фото: Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ахборот хизмати

Натижада бутунлиги бузилган, истеъмолга яроқсиз ҳолга келган қатор маҳсулотлар:

  • 12 кг банан;
  •  58 кг помидор;
  • 23 кг булғор қалампири;
  •  5 кг шафтоли;
  •  5 кг гулкарам маҳсулотлари тегишли тартибда савдодан олиниб, бракераж қилинган.

Аввалроқ, «Food City» деҳқон бозоридаги қовунлар истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум қилинган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: