17:15 | 08.10.24
Тошкентда алимент пулини тўламаган эркак МИБ ходимларига қаршилик кўрсатди.
Тошкентнинг Чилонзор туманида алимент пулини тўламаган эркак МИБ ходимларига қаршилик кўрсатди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот котиби «Bugun.uz»га хабар берди.
Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувига, Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг буйруғига асосон қарздор Ш.С.дан ундирувчи Д.Н. фойдасига 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро иши келиб тушган.
Ижро иши юзасидан алимент қарздорлигини ундириш масаласида давлат ижрочиси томонидан қарздор бир неча бор огоҳлантирилиб, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган.
Кейинчалик маълум бўлишича, қарздор умуман алимент тўламаган, давлат ижрочиси алимент мажбурияти тўланмаган тақдирда, унга нисбатан қонуний чора кўришини билдирган. Қолаверса, у «Назорат уз» ОАВ вакили эканини айтиб, масалани ўзи ҳал этишини билдирган.
Шундан сўнг, 8 октябрь куни С.Ш. Бюронинг Чилонзор бўлимида давлат ижрочиси билан қўпол муомалада бўлган ва давлат ижрочилари унга нисбатан куч ишлатгани ҳақида видео хабарларни тарқатган.
Ходимлар ижро харакатларига қаршилик қилмаслигини ва қарздорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 474-моддаси билан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқишк учун жиноят ишлари бўйича Чилонзор судига юборилишини маълум қилишган.
Келтирилишича, Бюронинг Чилонзор туман бўлими ходимлари қарздорга нисбатан қўпол муомилада ёки бошқача йўсиндаги хатти-харакатлар бўлмаган, қолаверса, ҳолат бўйича Бюронинг Чилонзор туман бўлимига чақирув билан келган ички ишлар ҳамда тез ёрдам ходимлари иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: