9:11 | 20.06.24

                       

Тошкентда АҚШга ишга юборишини айтиб, фуқародан 334 млн сўм олган жиноятчи ушланди

Тошкентда АҚШга ишга юборишини айтиб, фуқародан 334 млн сўм олган жиноятчи ушланди. Шу каби ҳолат Сергели туманида ҳам содир бўлган.

Чилонзор ва Сергели туманларида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Чилонзор туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.А. фуқаро Ш.Ш.нинг ишончига кириб,  уни танишлари ёрдамида Туркия давлати орқали айланма йўллар билан Америка Қўшма Штатларига юбориши эвазига 334 миллион сўми олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Сергели туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро В.Г. фуқаро А.Ю.ни танишлари ёрдамида Полша давлатига ишга юбориши эвазига 550 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: