10:50 | 17.08.24
Тошкентда автобусларнинг ҳаракат тезлиги махсус дастур орқали назоратга олинади.
Тошкентда шаҳар автобуслари учун тезлик чегараси 50 км/соат қилиб белгиланди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.
Янги лимитга риоя этилиши автобусларнинг белгиланган тезликдан ошиб кетишига йўл қўймайдиган махсус дастур орқали назорат қилинади.
Компания вакиллари таъкидлаганидек, ушбу чора йўловчилар хавфсизлигини ошириш ва йўлларда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган.
Ҳозирда автобусларга дастурий таъминотни ўрнатиш жараёни кетмоқда. У 2024 йилнинг сентябригача якунланади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: