9:43 | 20.06.24
«Бақирганидан қўрқиб кетганим учун ёнимдаги болта билан ўлдириб қўйдиим». Тошкентда аввал ҳам одам ўлдирган эркак яна бир аёлни чопиб ташлади.
Тошкентда ўзидан 6 ёш катта аёлни чопиб ташлаган 34 ёшли эракак қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, у 17 ёшидан босқинчилик, қотиллик каби айбловлар билан 5 маротаба судланган.
«У пайтда мен вояга етмаган эдим. Ўшанда уч киши эдик. Биз — иккита ‘малолетка’ ва биздан ташқари битта ёши катта киши бор эди. Ўшанда ҳам 79-модда билан тушганмиз», — дейди жиноятчи.
Аниқланишича, 2024 йил январь ойида эркак Тошкент вилоятидан пойтахтга болта олиб йўлга чиққан. Ўзидан олти ёш катта аёл билан жинсий алоқа қилиш учун келишилган манзилга борган. Аёл келишилган 300 минг сўм пулни талаб қилгани учун курткасининг ичига яшириб келган болта билан бошига кўп маротаба урган.
«Олдиндан тўлов қилинг, деди. Мен емаган сомсамга пул тўламайман дедим. Юзимни тирнаб, ‘шантаж’ қилиб кетди. Қаттиқ бақирди, қўрқиб кетдим. Ҳеч қачон бундай воқеа бўлмаган эди. Қўрқиб кетганим учун чопиб ташладим», — дейди у.
Аёл болта зарбидан тирик қолганини кўриб, эркак уни бўғиб ўлдиришга уринган. Шовқин сабабли қўшнилардан бири эшикни тақиллатган. Эркак шу вақт мурдани яшириб, унинг ёнидаги иккита телефони ва 80 минг сўм пулини олиб чиқиб кетган.
Унга нисбатан тайинланган жазонинг дастлабки беш йилини турмага қамаш тариқасида, қолган қисмини махсус тартибли колонияда ўташ белгиланди.
«Мен унга энг олий жазони хоҳлайман. У опамни аниқ мақсад билан келиб, ваҳшийларча ўлдирган», — дейди марҳуманинг укаси.
Жиноятчи 22 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: