15:47 | 20.08.24

                       

Тошкентда аёл қарийб 100 миллион сўмлик тиллани олиб чиқиб кетмоқчи бўлди

Тошкентда қарийб 100 миллион сўмлик тиллани олиб чиқиб кетмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.

Халқаро аэропортда фуқаро қалбаки изи бўлган тилла олиб ўтмоқчи бўлди. Унинг тахминий нархи 76 млн сўмни ташкил қилган.

«Тошкент-АЭРО» ИБК ахборот хизматининг маълум қилишича, 6 август куни «Тошкент-Деҳли» йўналиши бўйича учиб кетаётган аёл текширилган.

Унга кўра, фуқаронинг билагига тақилган, нархи 76 млн 387 минг сўмни ташкил этган, умумий оғирлиги 120,77 грамм бўлган 583 рақамли давлат асиллик даражаси тамғасининг қалбакилаштирилган изи мавжуд бўлган жами 2 дона сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: