18:45 | 11.12.23

                       

Тошкентда балиқ овчилари қўлга олинди — видео

Улар лескали тўр билан 109 та балиқни ноқонуний овлаб, табиатга 15 млн 503 минг сўм зарар келтиришди.

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги «Туябўғиз» сув омборида ўтказилган рейдда балиқларни ноқонуний овлаш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, фуқаро М. Н. тақиқланган ов қуроли — лескали тўр ёрдамида 87 та товон балиқ, битта зоғора балиқ, бешта илонбош, 16 та оқсила —судак, жами 109 та балиқ овлаган. Натижада, табиатга 15 миллион 503 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, балиқ овчиси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари — 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Судланувчи етказилган зарар ва белгиланган жарима — жами 18 миллион 803 минг сўм тўлайдиган бўлди.

Аввалроқ, балиқни «ток» уриб овлаш ҳалолми? саволи остида Bugun.uz Ўзбекистондаги балиқ овлаш қоидалари ҳақида маълумот берганди. 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: