17:28 | 08.05.23 521
Тошкентда бетон устунга бориб урилган Lacetti’дан ёнғин чиқди
Оқибатда машина ҳайдовчиси ва йўловчи тан жароҳати олган
Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Maxтумқули кўчасида бетон устунга урилган Lacetti’дан ёнғин чиқди.
Қайд қилинишича, ҳодиса 8 май куни соат 14:10 ларда содир бўлган. Maxтумқули кўчаси бўйлаб Оҳангарон кўчасига 2 даражали йўлдан ўтиш жойида Lacetti’ни бошқариб келаётган 1998 йилда туғилган эркак бошқарувини йўқотиб, бетон устунга бориб урилган.

Тўқнашув оқибатида Lacetti’нинг матор қисмида ёнғин келиб чиққан, автомашина ҳайдовчиси ва йўловчи тан жароҳати олиб, тез ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
