15:28 | 03.07.24

                       

Тошкентда бир-бирига туташ қурилган хонадонлар ёниб кетди

Тошкентда бир-бирига туташ қурилган хонадонлар ёниб кетди. Ëнғинга 7 та экипаж жалб қилинган (видео).

Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Таъкидланишича, 3 июль куни соат 13:54 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Қувур ариқ 2-тор кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган 3 та хонадонда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:00 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:25 да ўраб олинган ва соат 14:47 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: