19:14 | 18.07.23 4133

Тошкентда бир гуруҳ аёллар ва эркаклар ўртасида жанжал бўлди — видео

Тармоқларда тарқалган видеоларда аёллар эркакларга «хизмат» кўрсатиши, шу ерда яшайдиганлар эса булардан безор бўлгани айтилганди.

Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалган пойтахтнинг Чилонзор туманидаги «Шуҳрат» чоррахасидаги бир гуруҳ аёллар кўчада тортишиб, жанжаллашгани акс этган видео бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 18 июлга ўтар кечаси тахминан соат 00:40 ларда Чилонзор ва Учтепа туманлари ҳудудида жойлашган Заргарлик кўчасида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашган. Воқеа жойига етиб келган ИИО ходимлари фуқароларни тинчлантириб, ҳуқуқбузар шахсларни ИИБга олиб борган. Жанжал оқибатида бир нафар фуқаро пешонасининг юмшоқ тўқималари лат ейиши жароҳати билан тиббий ёрдамга мурожаат қилган, сўнг уйига кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув тайинланган, унинг якуни бўйича айбдор шахслар аниқланиб, уларга нисбатан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, — дейилади хабарда.

Тошкент шаҳар ИИББ қўшимча қилишича, шу куни тахминан соат 00:30 ларда шу ҳудудда Nexia ва Сobalt автомобиллари тўқнашган, содир бўлган ЙТҲни кўриш учун эса одамлар тўпланган. Тўқнашув оқибатида жароҳатланганлар қайд қилинмаган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 675
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 772
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 471
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 383
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1058
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 881