15:21 | 12.09.24

                       

Тошкентда болалари учун эрига алимент пулларини бермаган аёл қамалди

Тошкентда болалари учун собиқ эрига алимент пулларини бермаган аёл уч йилга қамалди.

Тошкент шаҳар, Миробод туманида аёл икки нафар фарзанди учун алимент пулларини тўлашдан бош тортди.

Маълум бўлишича, фарзандлар дастлаб онанинг қарамоғида бўлган. Аммо аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганидан кейин, болалар меҳрибонлик уйига жойлаштирилган. Шундан сўнг, ҳокимнинг қарори билан болалар отанинг қарамоғига олиб берилган.

Аёлдан икки нафар бола фойдасига алимент ундириш мақсадида суднинг қарори чиққан. Қарздор алиментни ўз вақтида тўламагани учун аввал 15 суткага қамалган. У барибир тўламагани учун икки марта жиноят иши қўзғатилган.

Она бир неча бор жазоланганига қарамай, яна алимент тўлашдан бош тортган. Унга нисбатан узил кесил 3 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: