14:12 | 11.07.24

                       

Тошкентда Captiva тўхтаб турган Lacetti’га бориб урилди

«Биз ҳеч нарса чекмаганмиз, ухлаб қолган эдик». Тошкентда Captiva тўхтаб турган Lacetti'га бориб урилди (видео).

Тошкентда Captiva ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг 08 июль куни соат 20:30 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган Б.Р. Captiva’ни ҳайдаб келаётиб, тўхтаб турган ҳайдовчи 1987 йилда туғилган Ш.К. бошқарувида бўлган Lacetti билан  тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЙТҲ акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, одамлар автоҳалокат содир этганларни наркотик модда истеъмол қилганини тахмин қилган.

Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, йигитлар ҳеч қандай наркотик модда ёки кучли таъсир қилувчи дори истеъмол қилмаганини айтган. Улар, шунчаки, «ухлаб қолган»ини маълум қилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан экспертиза тайинланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: