20:10 | 03.10.24
16-17 октябрь кунлари Тошкентда Central Asia Retail Week электрон тижорат ва чакана савдо халқаро форуми бўлиб ўтади.
Форумда 1500 нафар иштирокчи — чакана савдо, электрон тижорат (ecommerce), маркетплейслар, истеъмол моллари етказиб берувчилари ва ишлаб чиқарувчилар, ритейл учун ечимлар, консалтинг компаниялари, соҳавий уюшмалар ва давлат идоралари вакиллари қатнашади.
Форум иштирокчилари қаторида Ўзбекистон, Россия ва бошқа давлатларнинг чакана савдо етакчилари Havas, Korzinka, Лента, Х5 Retail (Перекрёсток, Пятёрочка), UZUM, Wildberries, OZON, The Mart, Makro, SPAR, ZOOD, Светофор, Baraka Market, Умай Групп ва бошқалар ҳам бўлади.
Форум доирасида 200 та етакчи спикер истеъмол бозоридаги ҳолат, ритейл трендлари, муаммолар ва уларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилади.
Тадбир дастурига қуйидагилар киритилган:
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: