7:39 | 28.06.24

                       

Тошкентда «Чорсу» бозорида ёнғин содир бўлди

Тошкентда «Чорсу» бозорида ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган (видео).

ФВВ матбуот хизмати Шайхонтоҳур туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 28 июнь куни соат 01:12 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида жойлашган «Чорсу» бозор ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17 да воқеа жойига етиб бориб, соат 02:47 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса жойида Фавқудодда вазиятлар вазири ва тегишли ташкилот раҳбарлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: