11:59 | 11.08.24

                       

Тошкентда Cobalt ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Cobalt ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўловчиларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати Яшнобод туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 10 август куни соат 09:40 ларда Яшнобод тумани Элбек кўчасида ҳайдовчи 1968 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашинаси ҳамда ҳайдовчи 1997 йилда туғилган И.Т. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ оқибатида Nexia-2 автомашинасининг 2 нафар йўловчиси тан жароҳат олган.

Ҳолат бўйича масъул ходимлар томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Бўстонлиқда Damas 6 ёшли болани уриб, учириб юборгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: