10:55 | 10.11.24

                       

Тошкентда дарс тайёрламаган ўқувчи устозидан калтак еди

Тошкентдаги лицейда информатика ўқитувчиси дарс тайёрламаган ўқувчини калтаклади (видео).

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги лицейда ўқитувчи шогирдини ургани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилди.

Маълум бўлишича, ҳолат 16 май куни Чилонзор туманидаги Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган С.Сирожиддинов номидаги Республика академик лицейида содир бўлган. Ўқувчи Ж.М. (2007 йилда туғилган) информатика фанига тайёргарлик кўрмаганлиги ва ўқитувчи М.А. (1997 йилда туғилган) бир неча бор огоҳлантирсада тартибга келмаганлиги учун ўзаро келишмовчилик келиб чиққан.

Аниқланишича, ўқитувчи ўқувчининг юз қисмига қўли билан қаттиқ урганлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу борада қўшимча ахборот берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: