23:15 | 19.06.24

                       

Тошкентда «Дўстлик» боғи ўзбошимчалик билан эгаллаб олинди

Тошкентда «Дўстлик» боғи ўзбошимчалик билан эгаллаб олинди. Ҳолат юзасидан қонунийлар чоралари қўлланилган.

Тошкент шаҳар кадастр бошқармаси матбуот хизмати «Дўстлик» боғи ҳудудининг ноқонуний тарзда эгаллаб олинганлиги ҳақида расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Братислава кўчаси, 2а-уй манзилидаги (қурилиши тугалланмаган) нотурар жой объекти 2024 йил 4 апрелда «VINERA TOWER» МЧЖ номига мулк ҳуқуқида давлат рўйхатидан ўтказилган.

2023 йилнинг июнь ойида МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари ва ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонини жойига чиқиб ўрганишлар олиб бориб, назоратдаги ўлчов ишлари ўтказилганда қуйидагилар маълум бўлган.

Хусусан, МЧЖ томонидан ўзига тегишли 5273 кв.м ер майдонидан ташқари 2451 кв.м ер участкаси ўзбошимча эгаллаб олинганлиги ва темирсимон тўсиқ (профнастил) билан ўраб қўйилганлиги аниқланган.

Шу билан бирга, МЧЖ томонидан ўзбошимча ўраб олинган 2451 кв.м ер участкасининг 606 кв.м ер майдони «Дўстлик» боғи ҳудудидан эгаллаб олиниб, айрим қисмида котлован қазилганлиги қўшимча аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2023 йилнинг 5 июнь куни Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Яккасарой туман бўлими инспекторлари томонидан жойига чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг 183-сонли Қарори билан тасдиқланган низом талабларига асосан ўрнатилган тартибда давлат ер назорати тадбири олиб борилган ва ерга оид ҳуқуқбузарлик содир этган «VINERA TOWER» МЧЖга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шунингдек, «VINERA TOWER» МЧЖ раҳбарига нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 266-модда 1-қисмига мувофиқ, Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасига берилган ваколатга асосланиб, Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60-моддасида белгилаб ўтилган маъмурий жавобгарлик ҳолати бўйича таъсир чоалари қўлланилганлиги маълум қилинди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: