17:11 | 09.09.24

                       

Тошкентда ер қимирлаганда атмосферада кучли «сакраш» рўй берди

Тошкентда ер қимирлаганда атмосферада кучли «сакраш» рўй берди.

Тошкентда 3,6 магнитуда зилзила содир бўлганда ионасферада ҳам турли физик параметрларда юқори «сакраш» рўй берган.

Олмаота ионасфера институти датчиклари хам юқори ионасферада айни зилзила рўй берган шу муддатларда ионасферадаги баъзи физик катталиклар юқори диапазонда ўзгарганини «илғаган».

Маълумот учун, бу ҳолат, одатда, зилзилалар ва уларнинг ионлаги ёки «ионосфера»даги таъсирини ўрганувчи геофизик ҳодисалар билан боғлиқ. Ионлаги (ионосфера) — Ер атмосферасининг юқори қисми бўлиб, бу ерда қуёш нурланиши туфайли молекулалар ионлашади (электронлардан айрилади). Бу ҳудудда зарядланган зарралар жуда кўп, ва у радио тўлқинларни қайтариш хусусиятига эга.

Зилзилалар содир бўлганда Ер юзасидаги механик тўлқинлар фақатгина юзга яқин қатламларга эмас, балки атмосферанинг юқори қатламлари, жумладан, ионосферага ҳам таъсир қилади. 3,6 магнитудали зилзила содир бўлганида, ионосферадаги физик параметрлардаги «сакраш» дегани, бу жойда электр зарядланган зарралар сони ёки уларнинг кучланиши кескин ўзгаришига ишора қилади. Бу «сакраш» ёки кескин ўзгаришлар, одатда, магнитудага ва зилзиланинг кучига боғлиқ.

Бу каби ўзгаришлар, масалан, радио сигналларнинг тарқалиши ёки атмосферадаги бошқа геофизик жараёнларга таъсир кўрсатиши мумкин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: