18:05 | 27.08.24

                       

Тошкентда эркак 819 миллион сўм миқдорда алиментни тўлаб берди

Тошкентда эркак 819 миллион сўм миқдорда алиментни тўлаб берди.

Тошкент шаҳрида алимент пулларини ўз вақтида тўлаб келаётган эркак вояга етмаган уч нафар фарзандларининг таъминоти учун улар то вояга етгунига қадар бўлган алимент миқдорини олдиндан ҳисоблаб беришни сўраб ариза ёзган.

Шунга кўра, вояга етмаган уч нафар фарзандлар то улар вояга етгунига қадар яъни 2024 йил 1 июлдан 2040 йил 1 июлга қадар бўлган давр учун жами 818 895 193 сўм миқдорида алимент ҳисобланган.

Суд ажримига асосан қарздор томонидан ундирувчи фойдасига жами 818 895 193 сўм  эвазига 1 та уй, 1 та Spark ва 2 минг АҚШ доллари миқдорида алимент пуллари ундирилиб берилиши таъминланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: