14:59 | 27.08.24
Тошкентда эркак уйга дўстини олиб келиб, ароқ ичишига қаршилик қилгани учун ҳомиладор хотинини дўппослади.
Тошкент шаҳар Сергили туманида эркак ҳомиладор хотинини дўппослади. Аёл жанжал вақтида эрини пичоқлаган.
Bugun.uz манбаларига кўра, эр-хотин ўзаро жанжаллашиб қолган. Айбланувчининг судда берган кўрсатмасига кўра, жанжал куни эри унга қўнғироқ қилиб, дўсти билан ароқ ичишини айтган. Аёл эса бунга қаршилик қилган. Эркак уйга келганида жанжал давом этган ва эри уни дўппослаган. Аёл ошхонадан пичоқ олиб келиб, ўзига санчмоқчи бўлганида эри уни ушлаб қолган. Оқибатда аёл эрини пичоқлаб қўйган.
«Энди уйни ҳам берасан, фарзандларни ҳам оламан, отангдан олган 300 000 000 пулларни ҳам бермайман, қамалиб кетасан», деган эри жанжал давомида.
Аниқланишича, аёл эридан кечирим сўраб, тез ёрдам чақирган.
Берлиган кўрсатмалар ва далиллар ҳисобга олиниб, аёлга нисбатан 3 (уч) йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Озодликни чеклаш жазоси, уйида сутканинг соат 23:00 дан эрталабки 06:00 гача ўташ белгиланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: